Хоразмлик сайловчилар билан учрашувда Шавкат Мирзиёев тиббий таълим сифатидан мутлақо норози эканлигини айтди.
“Афсуски тиббиёт олийгоҳларидаги аҳвол қониқарли эмас. Фақат диплом учун ўқишади, 6-7 йил ўқиб чиқса ҳам, етарли тажриба ва билимга эга бўлмайди. Ҳатто оддий укол қилишни билмайди айримлари.
Энди унақа бўлмайди. Талабалар юқори курсга ўтганда, диплом олишидан аввал 1 йил қишлоқ врачлик пунктларига бориб, ишлайди. Иш ўрганади. Халққа хизмат қилади.
Ўқишни ҳам қийин қиламиз, фақат диплом учун ўқитадиган даврлар ўтди энди. Ўзингиз ўйланг, ёмон ўқиган инженер тракторни бузади, ёмон ўқиган шифокор эса одамни ўлдиради.
Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали мустақил олийгоҳга айлантирилади”, - деди Шавкат Мирзиёев.