Шавкат Мирзиёев хоразмлик сайловчилар билан учрашди

Шавкат Мирзиёев хоразмлик сайловчилар билан учрашди
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 22 сентябрь куни Хива шаҳрида Хоразм вилояти сайловчилари билан учрашди. Бу ҳақда ЎзЛиДеП матбуот хизмати хабар қилди.
Учрашувни номзоднинг Хоразм вилояти бўйича ишончли вакили А.Вафоев очди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастури юзасидан маъруза қилди.
Шавкат Мирзиёев хоразмлик сайловчилар билан учрашди

Бу дастур мамлакатимиз тараққиётини янги босқичга кўтаришга қаратилган ўнта устувор йўналишдан иборат. Булар - иқтисодиётни илм ва юқори технологиялар асосида ривожлантириш, фаол тадбиркорлик ва манзилли молиявий кўмак орқали камбағалликни қисқартириш, қишлоқ хўжалигида самарадорликни ошириш, таълим сифатини яхшилаш ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳудудларни мутаносиб ривожлантириш, давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш, очиқ ва прагматик ташқи сиёсат юритиш, маданий-маънавий соҳаларни юксалтириш йўналишларидир.

Хоразм вилоятидаги ўзгаришлар қайд этиб ўтилди. Охирги беш йилда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида умумий қиймати 2 миллиард доллар бўлган 7 мингдан зиёд инвестиция лойиҳалари амалга оширилган. 141 мингта янги иш ўрни яратилган. Туризм соҳасида 80 та янги меҳмонхона қурилган. Тошсоқа ирригация тармоғи реконструкция қилингани натижасида 191 минг гектар ерга сув етиб борган. 12 минг хонадонли уй-жойлар барпо этилган.

Номзод келгуси беш йилликка мўлжалланган дастурини ҳам баён этди. Хусусан, бу даврда вилоятда 250 мингдан зиёд янги иш ўрни яратиш мақсади қўйилган. Уларнинг 100 минги маҳаллаларда тадбиркорликни кенг жорий этиш орқали ташкил этилади. Туризм хизматларини камида 5 баробарга ошириш бўйича алоҳида дастур қабул қилинади. 12 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, аҳолига очиқ танлов асосида ижарага берилади. Шунингдек, транспорт, таълим, тиббиёт, экология ва бошқа ижтимоий соҳалардаги режалар ҳам маълум қилинди.

- Хоразм вилоятида амалга оширадиган барча ислоҳот ва лойиҳаларимиз ҳудуднинг иқтисодий ўсиш суръатларини юксалтириш, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолининг бандлигини таъминлаш орқали инсон қадрини улуғлаш, халқни рози қилишга қаратилган. Мана шундай улкан-улкан режаларни амалга ошириш учун бизда барча имкониятлар – табиий ресурслар ҳам, иқтисодий, инсоний, интеллектуал ва маънавий салоҳият ҳам етарли, - деди Шавкат Мирзиёев.

Учрашувда партия вакиллари сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашини таъкидлади ва бошқаларни ҳам шунга чақирди.

Ўхшаш янгиликлар

Мақола бўйича муносабатингизни билдиринг. Бизга Сизнинг фикрингиз жуда муҳим. Раҳмат!

Сўнгги янгиликлар

Шавкат Мирзиёев нима учун Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳри ҳокими этиб тайинланганини айтди

Шавкат Мирзиёев Тошкентда сайловчилар билан учрашув давомида пойтахт ҳокими ҳақида гапирди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди....
Бугун, 20:42

Россияда ўзбекистонлик 19 ёшли йигит «BMW»да полиция ходимини уриб юборди

Россиянинг Қозон шаҳрида 19 ёшли йигит «BMW»да полиция ходимини уриб юборди. Бу ҳақда Россия ОАВсида хабарлар тарқалди. Маълум бўлишича,...
Бугун, 20:35

Тошкентда банкоматдан 400 млн сўмга яқин пулларни ўғирлаган бир гуруҳ йигитлар ушланди

Жорий йил 9 октябрдан 10 октябрга ўтар кечаси бир гуруҳ ёш йигитлар пойтахтдаги банкоматларнинг биридан 396.300.000 сўм пулларни ўғирлаган....
Бугун, 20:28

Тошкентда сўнгги 9 ой давомида содир этилган жиноятлар сони ҳақида маълумот берилди

Тошкентда жиноятлар сони ошди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди. Мавжуд маълумотларга кўра, пойтахтда 11 196та жиноят содир...
Бугун, 19:33

Қозоғистонда гипноз орқали фуқароларнинг пулини “шилган” 4 нафар ўзбекистонлик аёл ушланди

Қозоғистонда 4 нафар ўзбекистонлик аёл ушланди. Бу ҳақда Polisia нашри хабар қилди. Нашрнинг ёзишича, аёллар 17-18 октябрь кунлари Алматада...
Бугун, 18:49
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Шавкат Мирзиёев хоразмлик сайловчилар билан учрашди