Тошкент шаҳар ҳокими: айрим ўзига тўқ одамлар фақат ўзларининг муаммоларини кўтариб келади

Тошкент шаҳар ҳокими: айрим ўзига тўқ одамлар фақат ўзларининг муаммоларини кўтариб келади
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Сергели туманида сайёр қабул ташкил этди.

Унда Чоштепа МФЙда яшовчи Шуҳрат Аҳмедов Тошкент вилоятига қарашли ҳудудда светофор ўрнатиш зарурлигини айтган ва унинг мурожаатига нисбатан ҳоким қуйидаги фикрларни билдирган.

– Айрим мурожаатчилар бор – фақат ўзининг муаммосини кўтариб келади. Кўринишидан ўзига тўқ одамга ўхшайди, бироқ ҳоким билан учрашганидан фойдаланиб, шахсий муаммосини айтади. Айримлар бор, ўзи учун эмас, аҳоли учун бирор муаммони ҳал этишимизни сўрашади. Бу мурожаат ҳам худди шундай. Вилоят ҳудудига светофор ўрнатиш керак бўлса, ўрнатамиз. Муҳими, машиналар қатновига, аҳолига ноқулайлик туғдирмаса бўлгани, – дейди Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Шунингдек қабулда “Эзгулик” МФЙда яшовчи Гулноза Нусратова "Сергели 8 А" мавзесидаги 16-уйдан 301-мактабгача йўлнинг остидан ўтган “Сувсоз” давлат унитар корхонасига тегишли бўлган қувурларни алмаштириш ва йўлни таъмирлаш масаласини ижобий ҳал этиш учун сайёр қабулга келганлигини билдирди. Ҳокимнинг топшириғига биноан тегишли ташкилотлар жорий йилнинг 15 апрелидан қувурларни янгилашга киришадиган бўлди.

70 ёшли Ғани бобо Ашрафов Сергели тумани Чоштепа маҳалласи, Ўзгариш кўчасининг ҳамма тор ва берк кўчаларида ҳеч қандай канализация йўқлигини маълум қилди. Мутасаддилар ҳудудни ўрганиб, лойиҳа тайёрлаши, маҳалла канализацияси 2020 йил дастурига киритилиши маълум қилинди, дея хабар қилди ЎзА.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Тошкент шаҳар ҳокими: айрим ўзига тўқ одамлар фақат ўзларининг муаммоларини кўтариб келади