Ўзбекистонда 2020 йил давомида энг кўп қайси вилоят мансабдор шахслари коррупцион жиноят содир этгани маълум бўлди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Антикоррупция агентлиги томонидан мамлакатнинг миллий манфаатларига ва халқаро имиджига зарар етказувчи жиноятларни тергов қилиш натижаларининг комплекс таҳлили ўтказилган. Унда 2020 йил давомида қайси вилоят мансабдорлари энг кўп коррупция содир этгани аниқланган.
Шунингдек, маълумотлар ушбу даврда жиноий жавобгарликка тортилган шахслар фаолият юритган ҳудудлар кесимида очиқланган:
Тошкент вилояти — 245 та;
Самарқанд — 173 та;
Жиззах — 170 та;
Сурхондарё — 130 та;
Фарғона — 152 та;
Наманган — 109 та;
Андижон — 100 та;
Қашқадарё — 95 та;
Сирдарё — 85 та;
Хоразм — 79 та;
Тошкент шаҳри — 78 та;
Қорақалпоғистон — 78 та;
Навоий — 51 та;
Бухоро — 19 та.