Давлат раҳбари учрашув давомида собиқ Мудофаа вазири Қобул Бердиевни нега ишдан олгани ҳақида гапирди. Бердиев 2017 йилда лавозимидан озод этилган.
Президент бўлганимнинг биринчи йилида ҳарбий қисмларининг бирига бордим. Десантчи ҳарбий йил давомида неча маротаба парашютдан сакрадинг деб берилган саволга парашют йўқлиги сабаб бирон марта сакрамаганлигини айтди. Улар бу бўйича ўқувларни тез-тездан ўтказиб туриши керак. Бу уят эди. Каттақўрғондаги ҳарбий қисмда эса танк ҳайдашни билмайдиган механиклар бор эди. Шундан сўнг вазирни ишдан олдим. Бу ўз натижасини берди. Яқинда АРМИ-2021 конкурсида 42 давлат орасида 2 ўринни қўлга киритдик, – дейди Президент.