Ўзбекистон ДХХ 23 йилдан бери қидирувда бўлган террорчини ушлади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, “Туркистон ислом ҳаракати” халқаро террористик ташкилоти аъзоси бўлган “Ю.Ж.” хорижда ушланган ва мамлакатимизга олиб келинган. У 1998 йилда Чеченистонга бориб, махсус лагерда тайёргарликдан ўтиб, Афғонистондаги “ТИҲ” сафига қўшилган. “Ю.Ж.” 1999 йилда айланма йўллар билан Тошкентга келиб, бадавлат одамлар уйига бостириб кириб, ўша ерлардаги қимматбаҳо нарсаларни “ТИҲ” етакчиларига юборган. У шунингдек, 1999 йилнинг 16 февраль ва 30 март кунлари Тошкентдаги қўпорувчилик ҳаракатларида қатнашган. 1998-2006 йилларда эса чет мамлакатлардаги жанговар ҳаракатларда қатнашган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.