Бухоро вилоятида айрим ҳокимлар “ҳайфсан”, икки нафари жарима олди ва яна бири қаттиқ огоҳлантирилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Қоровулбозор тумани ҳокими А.Остонов, Вобкент тумани ҳокими Ф.Умаров, Когон тумани ҳокими М.Эсанов, Пешку тумани ҳокими В.Қаҳҳоров, Бухоро тумани ҳокими Х.Жўраевларга «ҳайфсан» интизомий жазо чораси қўлланилган.
Шунингдек, Жондор тумани ҳокими С.Ҳикматов ва Шофиркон тумани ҳокими Ш.Ҳакимовга ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жарима солинди, Бухоро шаҳри ҳокими Ж.Носиров қаттиқ огоҳлантирилди.
Таъкидланишича, уларнинг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш борасидаги фаолиятлари қониқарсиз деб топилган.