Туркманистон раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Гурбангули Бердимуҳамедовни Шавкат Мирзиёев аэропортда кутиб олган. Турманистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига бориб, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйган.
Ўзбекистон раҳбари матбуот хизматининг хабар қилишича, асосий тадбирлар эртага, 5 октябрь куни бўлиб ўтади.