ЎзЛиДеП вакиллари ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси кузатувчилари билан мулоқот қилди

ЎзЛиДеП вакиллари ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси кузатувчилари билан мулоқот қилди
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг таклифига кўра, Оуэном Мерфи бошчилигида ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг сайловларни кузатиш миссияси мамлакатимизда мониторинг ишларини олиб бормоқда.

Ушбу делегация фаолияти доирасида 2021 йил 5 октябрь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижро қўмитасида унинг вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, дея хабар қилди ЎзЛиДеП матбуот хизмати. Учрашув давомида халқаро кузатувчилар ЎзЛиДеП тарихи ва ғоялари, партиядан номзод Шавкат Мирзиёевнинг Сайловолди дастури ҳамда тарғибот ва ташвиқот ишлари билан танишдилар. Сайловлар очиқ ва шаффоф ўтаётгани қайд этилди. Меҳмонлар тарғибот ишлари жараёнида замонавий сайлов технологияларининг қўлланиши билан танишдилар. Умуман, ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси кузатувчиларининг юртимизга таклиф этилиши, Ўзбекистоннинг умумқабул қилинган демократик тамойилларга содиқлигини яна бир бор исботлади.

Учрашув конструктив руҳда бўлиб ўтди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » ЎзЛиДеП вакиллари ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси кузатувчилари билан мулоқот қилди