Аввалроқ ОАВда АҚШ Марказий Осиё давлатлари билан ҳарбий база қуриш бўйича музокара олиб борилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Содиқ Сафоев Ўзбекистоннинг ушбу масала юзасидан АҚШ билан музокара олиб борилгани ҳақидаги хабарга изоҳ берди.
Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоев Ўзбекистон бу бўйича музокара олиб боришга рад жавобини берганини айтди. Сафоев Ўзбекистон ҳукумати қонунчиликка кўра бу бўйича музокара олиб бора олмаслигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Вашингтон Марказий Осиёдаги давлардан бирида ҳарбий база қурмоқчи. АҚШ учун ушбу база АФғонистонга яқин ҳудудда жойлашиши муҳим аҳамият касб этади.