Шавкат Мирзиёев сирдарёлик сайловчилар билан учрашди

Шавкат Мирзиёев сирдарёлик сайловчилар билан учрашди
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Сирдарё туманида вилоят сайловчилари билан учрашди. Бу ҳақда партия матюуот хизмати хабар қилди.

Учрашувни номзоднинг Сирдарё вилояти бўйича ишончли вакили П.Аҳмеджонова очди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастури юзасидан маъруза қилди.

Бу дастур мамлакатимиз тараққиётини янги босқичга кўтаришга қаратилган ўнта устувор йўналишдан иборат. Булар - иқтисодиётни илм ва юқори технологиялар асосида ривожлантириш, фаол тадбиркорлик ва манзилли молиявий кўмак орқали камбағалликни қисқартириш, қишлоқ хўжалигида самарадорликни ошириш, таълим сифатини яхшилаш ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳудудларни мутаносиб ривожлантириш, давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш, очиқ ва прагматик ташқи сиёсат юритиш, маданий-маънавий соҳаларни юксалтириш йўналишларидир.

Маърузада Сирдарё вилоятида юз бераётган ўзгаришлар қисқача айтиб ўтилди. Хусусан, ўтган беш йилда вилоятда маҳаллий саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ҳажмлари қарийб 2 баробарга ошган.
Вилоятга жалб қилинган сармоялар ҳажми 3,5 баробар, тўғридан-тўғридан хорижий инвестициялар эса 9 баробарга ўсган.

Асосий эътибор мавжуд муаммоларни ҳал этиш, вилоятни барча соҳалар бўйича ривожлантириш ва аҳоли ҳаётини яхшилаш масалаларига қаратилди.

Шу мақсадда номзод томонидан беш йиллик дастур лойиҳаси ишлаб чиқилган. Хусусан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2 баробарга ошириш мўлжалланган. Бунга фойдаланишдан чиққан ерларни ўзлаштириш, мелиорацияни яхшилаш, уруғчилик, балиқчилик, чорвачилик ва анор етиштиришни ривожлантириш орқали эришилиши айтилди.

Вилоятда саноат равнақи, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун имкониятлар кўп. Шунинг учун ҳар бир туманда Лойиҳа гуруҳи ташкил этилиб, “драйвер” соҳалардаги лойиҳалар молиялаштирилиши таъкидланди.
Шавкат Мирзиёев сирдарёлик сайловчилар билан учрашди

Умуман олганда, вилоятда келгуси беш йилда энергетика, кимё, тўқимачилик, қурилиш материаллари, фармацевтика ва бошқа тармоқларда 5 миллиард долларлик 2 мингта инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши мақсад қилинган. Бу 60 мингта доимий иш ўрни яратиш имконини беради. Шу даврда вилоят экспортини 5 баробарга ошириб, йилига 1 миллиард долларга етказиш мумкинлиги қайд этилди.

Номзод уй-жой қуриш, йўл-транспорт ва муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш борасидаги вазифаларга ҳам тўхталди. Жумладан, келгуси беш йилда 10 минг хонадонли уй-жойлар барпо этилиши режалаштирилган. Ичимлик суви ва оқова тармоқлари яхшиланади. Автомобиль йўллари таъмирланади ва янгилари қурилади. Вилоятни Тожикистон орқали Фарғона водийси билан боғловчи транзит автобус йўналишлари йўлга қўйилади.

Таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларидаги режалар ҳам баён қилинди.

- Янги Ўзбекистонни барпо этиш, олиб бораётган ислоҳотларимизнинг самарадорлигини ошириш учун бугун бизга маърифатли бошқарув – илм-фан ва адолатли қонунларга асосланган, оқилона ва самарали бошқарув керак. Энди одамлар дардига бепарво бўлган, “айтганим – айтган, деганим – деган” қабилида ишлайдиган раҳбарларни халқ ҳам, ҳаёт ҳам қабул қилмайди, - деди Шавкат Мирзиёев.

Номзод ўз дастуридаги режаларни амалга ошириш учун барча имкониятлар борлиги, бунда меҳнатсевар сирдарёликлар ишончига суянишини таъкидлади.

Учрашувда партия вакиллари, меҳнат фахрийлари, ёшлар сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашини таъкидлади ва бошқаларни ҳам шунга чақирди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Шавкат Мирзиёев сирдарёлик сайловчилар билан учрашди