Ўзбекистондаги маҳаллаларда янги лавозим жорий этилади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиси лавозими жорий этилади. Ушбу ходимлар маҳалла бюджетидан ойлик олади.
Ҳоким ёрдамчилари маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш билан шуғулланади. Ушбу лавозимга ҳокимиятда ишлаган даврида ўзини яхши томондан кўрсатган ёш ходимлар қўйилади. Келажакда мазкур тажриба ўз самарасини берса, ушбу ёш кадрлар ҳукуматдаги юқори лавозимларда ишлашлари мумкин бўлади.