Янги жорий этилаётган лавозим, ҳокимнинг маҳалладаги ёрдамчиси қанча маош олиши маълум бўлди

Янги жорий этилаётган лавозим, ҳокимнинг маҳалладаги ёрдамчиси қанча маош олиши маълум бўлди
Сирдарё вилоятида ҳокимнинг маҳаллалардаги ёрдамчилари лавозимига кадрларни олиш бошланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Аввалроқ Республикада ҳар бир маҳаллада ҳокимнинг ёрдамчиси лавозими жорий этилиши ҳақида хабар қилган эдик. Бу ҳақда президенликка номзод Шавкат Мирзиёев сурхондарёлик сайловчилар билан учрашув вақтида гапирган эди.

Маълум қилинишича, ҳоким ёрдамчиси 2 йиллик тажрибага эга бўлиши, улар ишлайдиган маҳаллани яхши билиши ва кўплаб лойиҳалар билан ишлаш қобилиятига эга бўлиши керак. Гулистондаги 24та маҳаллада саралаш тугагач ёрдамчилар ўз ишларини бошлаши мумкин.

Улар хонадонбай ишлайди. Ёрдамчилар оилавий тадбиркорликни ривожлантиради, ижтимоий шартномалар тузади, янги иш ўрни яратади ва субсидия олиш учун купонларни тақсимлайди. Улар 4 миллион сўмдан кам бўлмаган маош олади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Янги жорий этилаётган лавозим, ҳокимнинг маҳалладаги ёрдамчиси қанча маош олиши маълум бўлди