Миллий тикланиш партиясидан номзод Алишер Қодиров Ўзбекистон ҳудудларида сайловчилар билан учрашмоқда. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Қодиров Андижондаги учрашув давомида янги солиқ жорий қилишни таклиф қилди. Номзоднинг фикрича, янги солиқни мигрантлар учун жорий қилиш керак.
Қодиров мигрантлар ҳам ўз даромадидан давлатга солиқ тўлаши керак деб ҳисобламоқда. Партия раҳбари ушбу солиқ давлат ривожланишига ҳисса қўшишини ва мигрантларнинг ватанпарварлик руҳини кўрсатиб беришини таъкидлади. Таъкидлаш жоиз, ижтимоий тармоқларда Қодировнинг фикри негатив тарзда қабул қилинди ва танқидларга учради.