Шавкат Мирзиёев Алишер Қодировнинг мигрантларга солиқ солиш бўйича таклифига ўз муносабатини билдирди

Шавкат Мирзиёев Алишер Қодировнинг мигрантларга солиқ солиш бўйича таклифига ўз муносабатини билдирди
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Миллий тикланишдан номзод Алишер Қодировнинг мигрантларга солиқ солиш бўйича таклифига ўз муносабатини билдирди. Бу ҳақда ЎзЛиДеП матбуот хизмати хабар қилди.

Қодиров мигрантларнинг Ўзбекистонга юбораётган даромадидан солиқ ушлаб қолиш кераклигини айтган эди.
Вилоятдан чет элга кетиб, меҳнат қилаётган фуқароларимиз имкон қидириб кетишган. Имкон қидирган одам фидойи одам бўлади. Ижтимоий тармоқларда четда юрадиганларни даромад солиғини тортиш ҳақида гап чиқди. Бу мутлақо асоссиз гаплар. Мен, Худо насиб қилиб, раҳбар бўлиб ишласам, бундай бўлмайди. Улар ўзига ва оиласига имкон яратяпти, ўзини иш билан таъминлаяпти, оиласини боқяпти. Уларни мен ўз фарзандларим деб биламан. Ўтган вақтда биз ҳам уларни қўллаб-қувватлаш учун чоралар кўряпмиз.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида алоҳида департамент очилди. Уларнинг ҳаёти ва шароитини яхшилаш, касбга ўргатиш учун ҳаракатлар қилиняпти.

Аҳолимизга мурожаат қилиб айтмоқчиман: кўнглингиз тўқ бўлсин, Ўзбекистонда сизга имкон яратиш, (хорижда) тўлаётган cолиқларингизни камайтиришга ҳаракат қиламиз. Миграция масаласи бўйича Россия ҳукуматига кўп мурожаат қиляпмиз.

Давлат, миллат, президент уларга оталик қилиши вазифадир. Уларнинг оғирини енгил қилишга ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки, бу адолат намунаси бўлади, – дейди Мирзиёев.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Бек 18 октябр 2021 22:52
    Алш бир кугирчок хаммаси сенарий бкйича кетяпти
  2. Junior 18 октябр 2021 11:41
    Shavkat Mirziyoev buning naqadar absurd ekanligini biladi. Aksincha migrantlarga yurtimizning o'zida sharoit yaratish bilan ovoraku.
  3. Бек Али 18 октябр 2021 10:22
    Аслида, фуқароларимизнинг имкон топиб, чет мамлакатларга бориб ишлаб келишларининг ўзи бир жасорат. Агарда, уларга кўр-кўрона солиқ солиш каби чоралар бу адолатсизлик бўлади. Президент таъкидлаганидек, ҳозирги кунда миграция масаласини ижобий ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.
  4. Бек 17 октябр 2021 19:22
    Алшга демак шундай дийсан кейин мундайман деп ургатилганга ухшап коляпти
  5. Низом 17 октябр 2021 02:37
    Ростдан хам четдан валюта кириб келишининг асосий манбаларидан бири булган мигрантлар даромадини камайтириш тугри карор эмас, аксинча уларни куллаб-кувватлаш керак
  6. Шоввозсой 16 октябр 2021 18:16
    Мана нима учун керак алишер қодиров,
    ёмон одам ролини ўйнаш учун керак.
    Энди яхши одам халқ томонини олади ва сайловда ютиб чиқади.Зўр сценарий.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Шавкат Мирзиёев Алишер Қодировнинг мигрантларга солиқ солиш бўйича таклифига ўз муносабатини билдирди