БМТ Термиздаги аэропорт орқали Афғонистонга 100 тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам юборди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, гуманитар ёрдам ортилган самолётлар Термиз аэропортига 15, 16 ва 17 октябрь кунлари келтирилган. Улар афғон халқига қишга тайёрланиши учун жуда зарур бўлган нарсаларни юборган. Ушбу гуманитар ёрдам Афғонистонга жўнатилишидан аввал “Термиз Карго Маркази”да сақланиб турган.
Ўз навбатида БМТ вакиллари кўрсатилган ёрдам учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирган.