Учрашув давомида Мирзиёев пойтахтда коронавирус ва грипп касаллиги билан чалиниш ҳолати кўпайганини айтди.
Қиш келяпти. Ҳозир грипп кучайяпти, айниқса Тошкентда грипп кўпайди. Душанба куни гриппга ҳам қарши вакциналар олиб келяпмиз. Аммо “коронавирус грипп экан” деган гаплар ёлғон. Азиз ҳамюртларим, вакцина қилиш керак. Касаллик осон ўтади, асоратлари камроқ бўлади. Ҳар биримиз ўзимизни сақлашимиз керак, – деди Шавкат Мирзиёев.
У шунингдек, коронавирусга қарши курашиш учун 80 трлн сўм ажратилганини маълум қилди.
Коронавирус пандемияси даврида аҳолининг саломатлигини сақлаш учун 80 трлн маблағ сарфладик. Менга 80 трлн эмас, бир инсоннинг ҳаёти муҳимроқ. Мана кўряпмиз, коронавируснинг бошқа штаммлари ҳам чиқяпти. Бу бизни безовта қиляпти, – дея қўшимча қилди деди Шавкат Мирзиёев.