Қодиров учрашув давомида президентлик сайловларида ютиш имконияти ҳақида гапирди. Номзод партия ғояси айримларга ёқмаслиги мумкинлигини таъкидлади.
Мен таҳмин қилмоқчи эмасман. Сайлов натижалари эълон қилингач бу ҳақда маълум бўлади. Бизнинг ғоялримиз рақобат майдонида ажралиб туради. Бу кимларгадир ёқмаслиги мумкин. Масалан бизнинг битта ғоямиз қанча негатив муносабатларга сабаб бўлди (мигрантлар учун солқ жорий қилиш таклифи – таҳр.). Мен шу ватан ва миллат ҳақида ўйлайман. Лекин одамлар мени тушинмаса сайловларда ғолибликдан умид қилмаса ҳам бўлади, – дейди Қодиров.