30 март куни Тошкент вилояти, Янгийўл тумани аҳолисининг мурожаатлари юзасидан Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, туман ҳокими ва мутасадди ташкилотлар томонидан сайёр қабул ўтказилди.
Унда Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Т.Арипов, Тожикистон Республикасида туғилган, Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида қарийб 23 йилдан буён яшаб, фуқаролик пасспортини ололмай келаётган Қ.Бобоқулов ва унинг фарзанди Ш.Бобоқуловларни таклиф этиб, уларга Президент фармони билан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилганлигини маълум қилди ва тантанали равишда фуқаролик паспортларини топширди.