Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев ҳукумат таркибига қайтиши мумкин. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар ҳамда янгиликлар порталида Мирзаев Вазирлар маҳкамасига қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Мирзаев Дарё нашрига берган интервьюси давомида ушбу миш-мишлардан хабардор эканини айтган. Қашқадарё вилояти ҳокими бу гапларни рад этмади, лекин, тасдиқламади ҳам.
Таъкидлаш жоиз, Мирзаев 2 йилдан бери вилоят ҳокими бўлиб ишлаб келмоқда. Эслатиб ўтамиз, Мирзаев 2018 йилда Тошкент вилоятида фермерлар билан содир бўлган воқеадан сўнг бош вазир ўринбосари лавозимидан кетган эди.