Ўзбекистонда вазир ўринбосари ва уч нафар ҳоким ўинбосари жазоланди

Ўзбекистонда вазир ўринбосари ва уч нафар ҳоким ўинбосари жазоланди
Ўзбекистонда ҳукумат мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Кун нашрининг ёзишича, йиғилишда бош вазир қабулхоналарига келиб тушаётган мурожаатлар ижроси муҳокама қилинган. Шунингдек, йиғилишда тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар жалб этиш, йирик ишлаб чиқариш қувватларини ишга туширишни таъминлаш борасидаги ишларда йўл қўйилган камчиликлар ҳам кўриб чиқилган. Йиғилиш якунига кўра ушбу ишларда йўл қўйилган камчиликлар учун мутасаддилар жазога тортилган.

Хусусан, йиғилишда соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов, Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари Дониёр Мадримов, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Иқбол Эргашев ва Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шароф Раҳмоновга интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Таъкидланишича, январь-сентябрь ойларида бош вазир қабулхоналарига 68 705 та мурожаат келиб тушган ва уларнинг 67 220 таси кўриб чиқилган. Шуларнинг 37 225 таси ёки 55,4 фоизи ижобий ҳал этилган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Узбек 1 ноябр 2021 16:33
    Бу камчиликда Соғлиқни сақлаш вазир ўринбосарининг нима учун ишдан олиб ташлашган, хорижий инвестициялар ва кредитлар жалб этишда уларнинг соғлиғига этиборсиз бўлган бўлса керак. Ёки РЕЖАГА(ПЛАН)га кетганми???
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Ўзбекистонда вазир ўринбосари ва уч нафар ҳоким ўинбосари жазоланди