Хабарингиз бор, шу йил 24 октябрь куни Ўзбекистонда президентлик сайловлари бўлиб ўтган эди. унинг натижасига кўра, ЎзЛиДеПдан номзоди қўйилган Шавкат Мирзиёев 80,12 фоиз овоз тўплаб, ғолиб бўлган эди.
Хабар қилинишича, Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросими шу йил 6 ноябрь, шанба куни Сенатнинг (парламент юқори палатаси) янги биносида бўлиб ўтади. Айни вақтда бинони безаш ишлари қизғин давом этмоқда.
Ушбу маросимда парламентнинг юқори ва қуйи палаталари аъзолари ҳамда республика ҳукумати аъзолари, шунингдек, дипломатик корпус вакиллари иштирок этади. Мирзиёевга президентлик ҳокимиятининг ўзига хос белгилари — кўкрак нишони ва штандарти топширилади.