Бугун Олий Мажлис Сенатининг янги биносида Ўзбекистон президенти инаугурация маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
ЎзЛиДеПдан номзод сифатида президентлик сайловларида иштирок этиб, ғалаба қозонган Шавкат Мирзиёев Конституция ва Қуръон китобига қўл қўйиб, қасамёд қилди. Қасамёддан сўнг Мирзиёев расман Республика раҳбари сифатида лавозимига киришди.
МСК раҳбари Зайниддин Низамходжаев Шавкат Мирзиёевга президент гувоҳномасини топширди. Эслатиб ўтамиз, Мирзиёев сайловларда 80,12 фоиз овоз тўплаб, ғалаб қозонди. Таъкидлаш жоиз, 2016 йилда давлат раҳбари 88,6 фоиз овоз тўплаган эди.