Аввалроқ Ўзбекистон президенти инаугурациси тадбири бўлиб ўтгани ҳақида ёзган эдик. Ушбу маросимдан сўнг Шавкат Мирзиёев номига ҳамкасбларидан қутловлар кела бошлади.
Табриклаганлар қаторида Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин ҳам бўлди. Давлат раҳбари ўзининг қутлов мактубида Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистоннинг биринчи хониминининг расмий ташрифини сабрсизлик билан кутаётганини ёзган.
Мавжуд маълумотларга кўра, ташриф декабрь ойида бўлиб ўтади. Ҳозирча ташрифнинг бошқа тафсилотлари очиқланмади.