Суриядаги террористик ташкилот тарафдори, ўзбекистонлик 26 ёшли йигит мамлакатимизга олиб келинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 26 ёшли С.С. “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террористик ташкилоти тарафдори бўлган. У 2018 йилда телеграмда гуруҳ ташкил этиб, “жиҳодга” чорловчи материллар билан улашиб, Суриядаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террористик ташкилотига қўшилиш учун тарафдорлари билан Ўзбекистондан чиқиб кетмоқчи бўлганда ушланган. У ўша йили суд қилинган ва инсонпарварлик принципи асосида унга 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Лекин йигит ушбу хатолардан тўғри хулоса чиқармай, Суриядаги жангарилар сафига қўшилиш учун айланма йўллар орқали Ўзбекистондан чиқиб кетган. У Марказий Осиё давлатларининг бирига борган вақтда ушланган. Ҳозирда тергов олиб борилмоқда.