Ўзбекистонда кадрлар алмашуви кузатилиши мумкин. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Навоий вилояти ҳокими ишдан олиниши кутилаяпти. Айни вақтда халқ депутатлари вилоят кенгаши йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Қобил Турсунов ўрнига Навоий вилоятига Шухрат Атабаев раҳбарлик қилиши мумкин. Атабаев шу кунгача Халқ банки раҳбари бўлиб ишлаган. Эслатиб ўтамиз, Турсунов 2016 йилдан буён вилоят ҳокими бўлиб ишлаб келмоқда.