Аввалроқ Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш вазири ўзгаргани ҳақида ёзган эдик. Ушбу лавозимга Беҳзод Мусаев номзоди тасдиқланди.
Табиийки ушбу ҳолатда шу вақтгача мамлакатнинг соғлиқни сақлаш тизимига жавоб бериб келган вазир Абдуҳаким Хаджибаев лавозимидан озод этилади.
Кўплаб манбааларнинг маълумот беришича, эндиликда Абдуҳаким Хаджибаев касаба уюшмалари федерациясида ўз фаолиятини давом эттиради.