Ўзбекистон раҳбари бугун, 11 ноябрь куни Истанбулга жўнаб кетди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Шавкат Мирзиёев Туркиянинг Истанбул шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг саккизинчи саммитида иштирок этади. Саммитда кўп томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, савдо, инвестиция, “яшил” иқтисодиёт, рақамли технологиялар, транспорт ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.
Мамлакатимиз раҳбари ташриф доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.