ЎзЛиДеП депутатларига сайловчилар томонидан йил бошидан бери қанча мурожаат келиб тушгани маълум бўлди

ЎзЛиДеП депутатларига сайловчилар томонидан йил бошидан бери қанча мурожаат келиб тушгани маълум бўлди
Бугунги кунда мамлакатимизда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш борасида мутлақо янги тизим ишлаяпти. Мисол учун жойларда барча даражадаги раҳбарлар билан жонли мулоқотлар ва сайёр қабуллар йўлга қўйилгани одамларда муаммоларини ҳал қилиш мумкинлигига катта умид ва ишонч уйғотди. Давлат идоралари “ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири ётади” деган ҳаётий тамойил асосида қуйи тизимга тушиб, аҳоли эҳтиёжлари ва талабларини тез ва жойида ҳал этиш чораларини кўрмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқида бу борада янги, долзарб вазифалар белгилаб берилганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Хусусан, эндиликда парламент томонидан мамлакатимиз бўйича мурожаатлар билан ишлаш ҳолати назоратга олинади. Шунингдек, жойлардаги ижро идораси раҳбарлари ҳисоботини эшитиш ва унинг натижасига мувофиқ, уларга нисбатан таъсирчан чоралар кўриш таъкидланди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси ҳам аҳоли мурожаатлари билан ишлаш борасида жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширган ишларини танқидий-таҳлилий сарҳисоб қилиб, бу йўналишдаги ишларни янги босқичга кўтаришга ҳаракат қилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида O'zLiDeP фракцияси котибияти ва депутатларига жами 4 300 га яқин мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 3 500 га яқини (81%) ёзма, 285 таси (7%) электрон ва 533 таси (12%) оғзаки мурожаатлардир.

2021 йил 10 ой давомида фракция аъзоларининг жойларда ўтказган ўрганишлари, сайлов округларида ўз сайловчилари билан учрашувлари давомида фуқароларнинг мурожаатларида кўтарилаётган долзарб муаммоларни ҳал этиш учун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига жами 156 та депутат сўрови юборилди.

Депутат сўровларининг 98 таси (62,8%) вазирлик ва идораларга, бошқа марказий муассаса ва ташкилотларга ҳамда 58 таси (37,2%) маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юборилган.

Айтиш мумкинки, аҳоли кўтарган муайян масалалар депутат сўровлари асосида тегишли мансабдор шахслар томонидан ижобий ҳал этилиши натижасида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари таъминланмоқда.

Аҳолининг Қонунчилик палатаси депутатларига мурожаат қилиш имкониятларини енгиллаштириш мақсадида ҳар бир депутат томонидан ижтимоий тармоқлар ва мобиль телефонлари ёрдамида ҳам мурожаатларни қабул қилиши йўлга қўйилди. Бунинг натижасида сайловчилар томонидан жами 8 226 та мурожаат келиб тушган бўлса, уларнинг 5 850 таси (71%) ижобий ҳал этилган.

Мурожаатчилар томонидан кўтарилган масалаларни кўриб чиқиш учун масъул этиб белгиланган депутатларнинг фуқаролар билан юзма-юз учрашувлари ҳам ўтказилмоқда. Ҳисобод даврида депутатларнинг сайлов округида сайловчилар билан учрашувлари ва сайёр қабуллари жараёнида жами 1 056 та ёзма мурожаатлар келиб тушган;

Шунингдек, Қонунчилик палатаси фуқаролар қабулхонасида 2 164 нафар жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг қабули ташкил этилган бўлиб, шундан 1214 нафар мурожаатчи O'zLiDeP фракцияси аъзолари томонидан қабул қилинган. 843 нафар мурожаатчи ёзма шаклда мурожаат қолдирган, 371 нафар мурожаатчининг оғзаки мурожаати бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, ўтган даврда келиб тушган жами 4290 та мурожаатнинг 3 246 тасида (76 %) кўтарилган масалаларни атрофлича ва холисона кўриб чиқиш учун депутатлар томонидан тегишли органларга юборилган. Қолган 782 та (18 %) мурожаатда кўтарилган масалалар ҳал этилган ёки мурожаатчиларга ҳуқуқий тушунтириш берилган ҳамда 262 та (6 %) мурожаат кўриб чиқиш жараёнида.

Эътиборга молик жиҳати кейинги йилларда мурожаатлар билан бир қаторда фуқаролар томонидан депутатлар кўмагида ҳал этилган масалалар юзасидан миннатдорлик хатлари ҳам келмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида 24 та (18 та канцелярия сектори орқали) миннатдорлик хати келган.

Ушбу миннатдорлик хатлари орқали фуқаролар томонидан фракция аъзоларига ўзларини қийнаб келаётган турли масалаларни ҳал этишда кўрсатган амалий ёрдами, моддий-маънавий кўмаги учун чуқур миннатдорлик билдирилган.

Албатта иш бор жойда камчилик ҳам бўлади. Шу маънода жисмоний ва юридик шахслардан фракция аъзоларига келиб тушган мурожаатлар таҳлилига кўра айни пайтда жами 293 та мурожаатларнинг кўриб чиқиш муддати кечиктирилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, O'zLiDeP фракцияси ўз ишига масъулият ва жавобгарлик билан ёндашиб, “инсон – жамият – давлат” деган янги тамойил асосида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янги босқичга кўтаришга интилмоқда. Зеро, депутатларимиз қанчалик фидойилик билан фаолият олиб борса, шундагина биз кўзлаган натижани қўлга киритамиз. Бу эса партиямизнинг аҳоли ва кенг жамоатчилик орасида мавқеининг ортиши, партия хайрихоҳларининг кўпайишига замин яратади.

Тоир Салимов

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

O'zLiDeP фракциясининг ижрочи котиби

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » ЎзЛиДеП депутатларига сайловчилар томонидан йил бошидан бери қанча мурожаат келиб тушгани маълум бўлди