Бугун, 12 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев лавозимидан кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Ушбу тасдиқланмаган хабарда унинг ўрнига Бандлик ва меҳнат вазири Нозим Ҳусанов ҳоким этиб тайинланиши мумкинлиги ёзилган. Қалампир нашри бу ҳақда хабарлар тарқалгач ҳокимлик билан боғланган.
Ҳокимлик масъуллари нашрга бу маълумотни тасдиқламаган. Маълумот ўрнида, Ортиқхўжаев 2018 йилдан буён пойтахтга ҳокимлик қилиб келмоқда.