Тақиқ қўйиш бўйича таклиф Миллий тикланши партиясидан билдирилди. Партия “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонун лойийҳасида электрон сигаретларни тақиқлаш пункти бўлиш керак деб ҳисобламоқда.
Агар ушбу қонунда электрон сигаретларни тақиқлаш пункти бўлмаса унга қарши овоз берамиз. Кўплаб экспертлар электрон сигаретларнинг генофондга жиддий зарари ҳақида гапирмоқда. 32 давлатда бу бўйича тақиқ қўйилган. Биз нега уни жорий қилмаслигимиз керак? – дейди партия лидери Алишер Қодиров.