Аввалроқ Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев Россияга бориши ҳақида хабар қилинган эди.
Тарқалган хабарларда Мирзиёев айнан қайси санада РФга бориши маълум қилинмаган эди. Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, давлат раҳбари шу йил 19 ноябрь куни Россияга боради.
Икки давлат раҳбарлари ташриф давомида стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилади. Шунингдек, қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланади.
Мирзиёевнинг Москвага ташрифи арафасида Ўзбекистон ва Россия иккинчи Таълим форуми ва навбатдаги Ҳудудлараро ҳамкорлик форумининг қўшма тадбирлари ўтказилмоқда.