Мамлакатимизда яна бир кадрлар алмашинуви кузатилиши мумкин. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Қашқадарё вилоятига янги ҳоким – Божхона қўмитаси раиси Мурод Азимов тайинланади. У мазкур лавозимда ишлаб келган Зойир Мирзаевни алмаштиради.
Маълумот ўрнида, Мурод Азимов 1976 йилда Қашқадарё вилоятида таваллуд топган. У фаолияти давомида Қарши шаҳар прокуратурасида терговчи, Қашқадарё вилоят прокуратурасига прокурор, кейинроқ вилоят прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган. 2018 йилда Божхона қўмитаси раиси этиб тайинланган эди. Зойир Мирзаев қайси ишга ўтиши ҳозирча номаълум.