Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев янги лавозимга тайинланиши кутилмоқда. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Кун нашрининг ёзишича, ҳоким Ўзбекистон бош вазири ўринбосарлигига тайинланиши кутилмоқда. Маълум қилинишича, бош вазирнинг 6та ўринбосари бор. Шулардан ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими бўш турибди.Таъкидлаш жоиз, ушбу лавозимда фаолият юритиб келган Беҳзод Мусаев ССВ раҳбари лавозимига ўтказилган эди.
Маълумот ўрнида, Ортиқхўжаев 2018 йил апрель ойидан бери пойтахтга ҳокимлик қилиб келмоқда.