Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зоир Мирзаев илк видеоселектор йиғилишини ўтказди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Йиғилиш 22 ноябрь куни бўлиб ўтди. Мирзаев туман раҳбарлари билан чрашув давомида ҳудудларда ишлаш режаси билан таништирди. Янги ҳоким вилоятда ҳар бир раҳбар блогер ва журналистлар билан учрашиши кераклигини таъкидлади. Бундан ташқари, мансабдорлар ижтимоий тармоқлар билан ишлашни ўрганиши кераклигини айтди.
Мирзаев раҳбарлардан унга мурожаат қилаётганда “ҳурматли” сўзини ишлатмасликни сўради. Ҳоким шунингдек, экология, хусусан экилган дарахтлар ҳақида гапирди. Учрашувда яна бир муҳим мавзулардан бири – очиқлик ва мурожаатлар билан ишлашга ҳам тўхталиб ўтилди. Йиғилиш якунида ҳар душанба куни қилинган ишлар бўйича ҳисобот беришга келишиб олинди.