Ўрта Чирчиқ туман кенгаши депутати Феруза Бабашева дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этилди. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича, ХДП депутати 22 ноябрь куни ушбу ҳуқуқдан маҳрум қилинган. Бу бўйича қарор кенгаш сессиясида қабул қилинган.
Сессия ёпиқ тарзда, журналист ва блогерларсиз ўтказилди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тармоқларда Бабашева иштирокидаги интим видео тарқатилган эди. Кейинчалик видео шу йил октябрь ойида ўтказилган рейдда олингани маълум қилинди. Ҳуқуқ тартибот органлари видеони тарқатган шахсни топиб, вазиятга ҳуқуқий баҳо берилишини таъкидлаган эди. Таъкидлаш жоиз, Бабашева маҳаллий ҳукумат вакилларини танқид қилиш орқали машҳурликка эришган эди.