Сурхондарё вилояти ҳокими лавзоимидан озод этилган Баҳодир Пўлатов Сурхондарё аҳлига миннатдорчилик билдирди. Қуйида Б. Пўлатовнинг мурожаатини ҳавола этамиз.
«Қадрли сурхондарёликлар!
Халқи мард ва танти, тупроғи зар бу воҳадаги фаолиятим давомида мен билан елкама-елка туриб, бирга ишлаган, қўллаб-қувватлаган Сиз азизларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, тинчлик ва хотиржамлик тилайман. Сурхондарё янада гуллаб яшнайверсин!
Баҳодир ПЎЛАТОВ».