Маълум бўлишича, ҳоким вакант лавозимлар кўплигини, лекин айримлар ўша ишнинг маошига кўнмай, ярим йиллаб уйда ўтиришини айтган.
Чиндан ҳам вакант ўринларимиз анча кўп. Лекин айрим ишсизларга «Мана шу ишда ишлаб тур, 1,5 млн сўм маоши бор, секин-секин ошириб борасан» десак «1,5 млн сўм етмайди» дейишади. Лекин 6 ойлаб уйда ўтираверади, –дейди ҳоким.
Ортиқхўжаевнинг фикрича, эндиликда ҳокимларнинг маҳаллалардаги ёрдамчилари шундай инсонлар билан иш олиб бориши керак.
Чунки бирданига кўп маош берилмайди, ходим аста-секин иш ўрганиб, ўзини кўрсатиб борса, ойлиги ҳам ошаверади, – дейди у.