Бир неча ойдан бери ишга жойлаша олмаётган аёл бир кунда қандай қилиб ишли бўлди?

Бир неча ойдан бери ишга жойлаша олмаётган аёл бир кунда қандай қилиб ишли бўлди?
Жойларда секторлар раҳбарларининг қабуллари давом этмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг топшириғи асосида айни пайтда мамлакатимизнинг барча ҳудудида Президент Халқ қабулхоналари аҳоли муаммоларини ҳал қилиш учун давлат бошқаруви органлари ва секторлар раҳбарларининг оммавий қабулларини ташкил қилмоқда.
Хусусан, куни кеча Фарғона вилояти иккинчи сектори раҳбари Садриддин Турдиев томонидан Бувайда туманида оммавий сайёр қабул ташкил этилди.

Тумандаги 11 та маҳалла фуқаролар йиғини ушбу сектор ҳудудида бўлиб, ҳудудда 36 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади.
Фуқаролар, давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоат ташкилотлари вакиллари қатнашган мазкур тадбирда мурожаатлар, асосан, ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш, уй-жой, моддий ёрдам, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб қувватлаш ҳамда коммунал масалаларга оид бўлди. Уларнинг аксариятига шу ернинг ўзида ечим топилди.

Масалан, “Янгиқўрғон” қишлоғида яшовчи А.Ризаев тадбиркорлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, “Оқтом” қишлоғида яшовчи И.Ахмедов даволатиш ва ногиронлик белгилаш, “Шўртепа” қишлоғида яшовчи Э.Рахматуллаев хусусий мактабгача таълим муассасаси фаолиятини ташкил этиш, “Бандикушод” қишлоғида яшовчи Р.Усмонова фуқаролик судининг қароридан норози экани, “Ариқбўйи” қишлоғида яшовчи У.Сотволиев ногиронлик аравачаси билан таъминлаш, “Анҳор” қишлоғида яшовчи О.Тожибоева ишга жойлаштириш, “Беглар” қишлоғида яшовчи Ш.Мадиева махалла кўпригини таъмирлаш, “Урганжи” қишлоғида яшовчи Ш.Ахмедов мактаб ўқувчилари учун катта йўлдан ўтиш жойи ташкил этишда ёрдам сўраб мурожаат қилдилар.

-Бир неча ой давомида буён турли ташкилотларга мурожаат қилдим, лекин ишга жойлаша олмадим. Сайёр қабул давомида Бувайда туманидаги 14-сонли мактабга ишга қабул қилиндим,- дейди ”Чўл” қишлоғида яшовчи Ф.Мамаризаева.

-Зах сувлари кўтарилиб, дарахтлар қуримоқда, деворлар туламоқда. Бу ҳақда тегишли идораларга қилган мурожаатим ижобий ҳал этилмаяпти, - дея мурожаат қилди “Янгиҳаёт” қишлоғида яшовчи К.Юлдашев.

Фуқаронинг мурожаати таалуқли идоралар вакиллари иштирокида ўрганилиб, чора-тадбир белгиланди.

Сайёр қабулда шу каби кўплаб мурожаатлар кўриб чиқилиб, аксарияти жойида ҳал қилинди. Ечими маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Бир неча ойдан бери ишга жойлаша олмаётган аёл бир кунда қандай қилиб ишли бўлди?