Аввалроқ 18 ноябрь куни бош прокурор раислигида йиғилиш бўлиб ўтгани хабар қилинган эди. Йиғилишда бош прокурор айрим раҳбарларни танқид қилган эди.
Кун нашрининг ёзишича, танқидлар остига Андижон вилояти прокурори Ғайрат Фозилов ҳам тушиб қолган. Йиғилишдан сўнг Фозилов ишга чиқмаган.
Бош прокуратура матбуот хизмати Фозиловнинг ишдан олинганини рад этмади. Матбуот хизмати бу бўйича ҳали буйруқ чиқмаганини маълум қилди. Кун нашри вилоят прокурори лавозимида вақтинча Элмурод Жўраев ишлаётганини ёзмоқда. Эслатиб ўтамиз, Фозилов 2018 йилда Андижон вилоятига прокурор этиб тайинланган эди.