Конституция – фаровон ҳаётимизнинг асосий мезони!

Конституция – фаровон ҳаётимизнинг асосий мезони!
Бугун O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллигига бағишлаб “Конституция – фаровон ҳаётимизнинг асосий мезони!” мавзуида давра суҳбати ташкил қилинди.

Ўтган давр мобайнида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш ҳамда аҳоли фаровонлигини юксалтиришда Асосий қонунимиз муҳим ҳуқуқий омил бўлиб хизмат қилмоқда. Тадбирда Бош қомусимизда барча соҳалар қатори партия электорати бўлган тадбиркорлар ва ишбилармонларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳам қонуний мустаҳкамлаб қўйилгани алоҳида эътироф этилди.

Таъкидландики, мулк ҳуқуқи дахлсизлигини таъминламасдан иқтисодий ривожланишга эришиш қийин. Бу Конституциямизда ҳам алоҳида белгиланган бўлиб, хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясида экани алоҳида кўрсатиб ўтилган. Мамлакатимизда ҳар қайси хусусий мулкдорнинг қонуний йўл билан қўлга киритган мулкининг дахлсизлигига асло шубҳа қилмаслигини таъминлайдиган ишончли ҳуқуқий кафолатлар тизими яратилган.

Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, хусусий мулкнинг қонуний ҳамда амалий жиҳатдан устувор ролини таъминлаш, иқтисодиётда давлат улушини босқичма­босқич камайтиришга қаратилган аниқ манзилли чора­тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Кейинги беш йилда соҳани ривожлантиришга қаратилган 2 мингга яқин қонун, фармон ва қарорларнинг қабул қилиниши туфайли 114 та лицензия ва рухсатнома бекор қилинди, 33 та фаолият тури хабардор қилиш тартибига ўтказилди. Ортиқча текширишлар, нақд пул, валюта ва хомашё бўйича кўплаб чекловларга барҳам берилди. Яратилаётган қулайлик ва имкониятлар натижасини янги субъектлар кескин кўпайиб, охирги беш йилда тадбиркорлар сони қарийб 3 баравар ошгани мисолида кўриш мумкин.

Ана шу ислоҳотлар бундан кейин ҳам тизимли равишда давом эттирилади. Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида бу борада аниқ ва мақсадли вазифалар белгиланганлиги алоҳида эътироф этилди.

Масалан, 2020 йили қўшилган қиймат солиғи ставкаси 20 фоиздан 15 фоизга туширилган бўлса, зарур тайёргарлик кўрган ҳолда 2023 йилдан бошлаб ушбу солиқ ставкасини 15 фоиздан 12 фоизга тушириш кўзда тутилмоқда. Бу тадбиркорлар учун катта имконият ва рағбат демакдир. Айниқса, келгуси йили корхоналарнинг мол­мулк солиғи ставкаси 2 фоиздан 1,5 фоизга камайтирилиши тадбиркорлар ихтиёрида йилига 500 миллиард сўм маблағ қолишини таъминлайди. Яна бир янгилик – 2023 йилдан юридик шахсларнинг мол­мулк ва ер солиқларини бирлаштириб, ягона кўчмас мулк солиғи жорий қилинади. Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош мақсади инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр­қиммати, ор­номуси, эҳтиёжлари ва манфаатларига қаратилгандир.

ЎзЛиДеП иқтисодиётни янада эркинлаштириш, тадбиркорларга кенг йўл очиб бериш сиёсатини бундан кейин ҳам самарали давом эттиради. Айниқса, бу борадаги қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида партия электорати бўлган тадбиркорлар таклифларини мунтазам ўрганиш ва таҳлил қилишга катта эътибор қаратади.

Тадбирда сўз олганлар шу каби масалалар ҳақида сўз юритиб, Бош қомусимиз дунёдаги энг ҳақчил, энг демократик ҳужжатлардан бири эканини эътироф этишди, мамалакатимиз эришаётган барча ютуқларимиз ва муваффақиятларимизнинг асоси эканлиги таъкидланди.

Тадбирда Қонунчилик палатаси депутатлари, профессор олимлар томонидан “Конституция – мамлакатимизда олиб борилаётган демократик ислоҳотларнинг асоси”, Конституция – мамлакатимиз тараққиётининг ҳуқуқий ва қонуний асоси”, “Конституция ва қонун устуворлиги – фаровон ҳаёт гарови” каби мавзуларда маърузалар қилинди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Конституция – фаровон ҳаётимизнинг асосий мезони!