Сайёр қабулларнинг амалий натижаси бўляптими?

Сайёр қабулларнинг амалий натижаси бўляптими?
Юртбошимиз ташаббуслари билан жорий этилган янги тизим — халқ билан мулоқот давлат ва халқ ўртасидаги энг ишончли, мустаҳкам олтин кўприк эканлигини бугун нафақат юртимиз аҳолиси, балки дунёдаги энг ривожланган давлатлар раҳбарлари, сиёсий арбоблари, халқаро экспертлар ва таниқли мутахассислар эътироф этиб, тан олишмоқда. Халқимиз вакиллари чорак аср давомида ўзларини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этилаётганлигидан, мурожаатлар қоғозда эмас, амалда ўз ижобатини топаётганлигини дилдан ҳис этишмоқда.

Шу сабабли ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари А. Усманов томонидан Шеробод туман фуқаролари билан ўтказилган оммавий сайёр қабулга келган юртдошларимиз нигоҳида қатъият ва ишонч барлқиб турганлигини кўриш қувонарли эди. Ўтган вақт давомида сектор раҳбарлари, вилоят ҳокимлиги, Президентимизнинг вилоят халқ қабулхонаси ва бошқа тегишли ташкилотлар томонидан уйма-уй юрилиб аҳолининг турмуш шароити, ижтимоий аҳволи ўрганилишига қарамасдан, ҳали муаммолар бир талай эканлиги сайёр қабул давомида маълум бўлди. Шеробод туман фуқароларидан уй-жой масаласида 34 та, иш билан таъминлаш учун 38 та, ичимлик суви бўйича 18 та, қишлоқ йўлларининг аҳволи ҳақида 22 та, таълим ва мактабгача таълим борасида 13 та, кадастр соҳасида 16 та, соғлиқни сақлаш масаласида 8 та мурожаат келиб тушган. Кун давомида 238 нафар фуқароларнинг шикоят ва аризалари қабул қилиниб, уларнинг 117 таси ёки 42,7 фоизи жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатлар эса қатъий назоратга олиниб, тегишли тартибда ҳал қилиш учун ўн кун муддат белгиланди.

Тумандаги “Чағатой” маҳалласидан Бозор Норбўтаев, “Пошхурт” маҳалласидан Амон Бозоров, “Чўмичли” маҳалласидан Хуррам Жумаев, “Хўжақия” маҳалласидан Зубайда Ибрагимова каби бир қатор фуқароларга соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан эшитиш мосламалари берилди. Шунингдек, давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси 42 нафар фуқарога шу ернинг ўзида тегишли хизмат кўрсатиб, муаммоларни ҳал этишди.

— Мен Юртбошимиз томонидан юборилган вакилга Пошхурт қишлоғида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида тикувчилик цехини очиш бўйича мурожаат қилдим. Таклифим қаноатлантирилди. Қишлоғимизда тикувчилик цехи қуриш бўйича тегишли ташкилотларга аниқ кўрсатмалар берилди. Бундан нафақат мен, барча пошхуртликларнинг бошлари осмонга етди, — дейди шу қишлоқда яшовчи Ойнахол Раҳмонова.

Зиёратгоҳлар ва қабристонларни ободонлаштириш ҳам халқимизнинг азалий миллий қадриятларидан бири ҳисобланади. Туманнинг “Чорбоғ” маҳалласида яшовчи Абсахат Бозоров “Ғоз ота” қабристонида зиёратчилар учун айвон қуриш юзасидан қилган мурожаати ҳам ижобий ҳал этиладиган бўлди.

Туманда истиқомат қилувчи 14 нафар фуқароларнинг туман ҳудудида фаолят юритиб келаётган цемент ишлаб чиқариш заводига ишга жойлаштиришни сўраб қилган мурожаатлари жойида ҳал этилиб барчасининг талаби ижобий ҳал этилди.

Сайёр қабулда Сабоҳат Зиёеванинг мурожаати ўрганилиб, соғлигини тиклаш учун тегишли жойга ордер ажратиладиган бўлди. Энг муҳими, Шеробод туманида ўтказилган сайёр қабулдан фуқаролар қатъий ишонч ва эзгу ният билан уйларига қайтишди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ректор истеъдодли талабалар билан учрашув ўтказди…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов Биокимё, Муҳандислик физикаси институтлари...
2-11-2024, 13:08

Самарқанд давлат университети Ургут филиалида талабалар турар жойи фойдаланишга топширилди…

Самарқанд давлат университети Ургут филиалида давлат хусусий шерикчилик асосида 400 ўринли замонавий талабалар турар жойи ва шинам ошхона...
2-11-2024, 12:59

Самарқанд шаҳри кунида samarqandim.uz веб-сайтига асос солинди…

18 октябрь – Самарқанд шаҳри куни. Мазкур сана муносабати билан Самарқанд давлат университетида “Ўтмиши шарафли, бугуни саодатли, келажаги...
18-10-2024, 23:38

Самарқанд давлат университетига Тожикистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода Азиз ташриф буюрди...

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда икки...
10-10-2024, 17:23

Самарқанд давлат университетига Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқулов ташриф буюрди…

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда СамДУ...
10-10-2024, 17:19
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Сайёр қабулларнинг амалий натижаси бўляптими?