Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Корея раҳбарининг таклифига биноан бугун, 16 декабрь куни Сеулга жўнаб кетди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ташриф давомида Сеул шаҳрида олий даражада учрашув ва музокаралар ўтказиш, Жанубий Корея парламенти раҳбарияти ва етакчи компаниялари вакиллари билан учрашиш кўзда тутилган.
Шунингдек, кун тартибидан Ўзбекистон-Корея алоҳида стратегик шериклик муносабатларини ва кўп қиррали ҳамкорлигини, энг аввало, "яшил" иқтисодиёт, инвестиция ва инновациялар, рақамли технологиялар, ижтимоий соҳа каби устувор йўналишларда янада кенгайтириш масалалари ўрин олган.