БМТ минбарида Ўзбекистон вакили нутқ сўзлади

БМТ минбарида Ўзбекистон вакили нутқ сўзлади
АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида 1 апрель куни иш бошлаган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик ва тараққиёт комиссиясининг 52-сессиясида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг директор ўринбосари Дилбар Алимжонова иштирок этиб, нутқ сўзлади. Бу хабар қилди "Халқ сўзи".

У ўз нутқида Ўзбекистонда оилавий муаммоларга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётгани, бу масалада халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда кўплаб лойиҳалар амалга оширилиб келинаётгани, натижада мамлакатда оилавий муаммолар камайиб бораётганини баён қилди. Шунингдек, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан олиб борилаётган илмий тадқиқотлар ҳақида ҳам сўзлаб берди.

У сессия иштирокчиларини 2017 — 2021 йилларга Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси таркибига киритилган режалар ва уларнинг жадал суратларда амалга оширилиш жараёни билан таништирди.

— Ҳаракатлар стратегияси доирасида Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида оила институтини янада мустаҳкамлаш, ёшларни қўллаб-қувватлаш, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш соҳаларида катта ислоҳотлар амалга ошириляпти. Ва ҳар йили бу соҳаларга Давлат бюджетининг ярмидан кўпи сарфланади.

Республикада оила институтини мустаҳкамлаш концепцияси тасдиқланди. Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, олий таълимдан фойдаланиш кенгаймоқда. Шошилинч акушерлик хизматлари яратилиши ҳисобига оналар ўлими 1990 йилга нисбатан 55 фоизга камайди. Аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар ва болалар, ўсмирлар соғлиғини сақлаш, шунингдек, туғма ирсий касалликларни эрта аниқлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларда ўсмир қизлар ва туғиш ёшидаги аёллар учун маслаҳатхоналар ташкил этилган. Бу эса турмуш фаровонлигини оширишга катта хизмат қиляпти, — дейди Дилбар Алимжонова ўз нутқида.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ректор истеъдодли талабалар билан учрашув ўтказди…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов Биокимё, Муҳандислик физикаси институтлари...
2-11-2024, 13:08

Самарқанд давлат университети Ургут филиалида талабалар турар жойи фойдаланишга топширилди…

Самарқанд давлат университети Ургут филиалида давлат хусусий шерикчилик асосида 400 ўринли замонавий талабалар турар жойи ва шинам ошхона...
2-11-2024, 12:59

Самарқанд шаҳри кунида samarqandim.uz веб-сайтига асос солинди…

18 октябрь – Самарқанд шаҳри куни. Мазкур сана муносабати билан Самарқанд давлат университетида “Ўтмиши шарафли, бугуни саодатли, келажаги...
18-10-2024, 23:38

Самарқанд давлат университетига Тожикистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода Азиз ташриф буюрди...

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда икки...
10-10-2024, 17:23

Самарқанд давлат университетига Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқулов ташриф буюрди…

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда СамДУ...
10-10-2024, 17:19
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » БМТ минбарида Ўзбекистон вакили нутқ сўзлади