ЕОИИга аъзо мамлакатлар билан ўзаро ҳамкорлик саноат корхоналарининг рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади

ЕОИИга аъзо мамлакатлар билан ўзаро ҳамкорлик саноат корхоналарининг рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади
2020 йил декабрда мамлакатимиз Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи мақомига эга бўлди. Бу тўғрисидаги қарор Олий Евроосиё иқтисодий иттифоқининг кенгашида қабул қилинди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз ЕОИИ билан яқин ва кўп томонлама ҳамкорлик қилишга катта аҳамият қаратаётганини қайд этди.

Тадбиркорликни ривожлантириш ва соҳани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш асосий дастурий мақсадларидан бири бўлган ЎзЛиДеП ЕОИИ билан биргаликда янги бозорларни шакллантирган ҳолда савдо алоқаларидаги тўсиқларни ҳамкорликда бартараф этиш майдончаси сифатида фойдаланишни муҳим, деб ҳисоблайди. Бу мигрантларнинг ҳуқуқий мақоми нуқтаи назаридан жуда муҳим, чунки Ўзбекистон учун ҳамкорлик мазкур йўналиши, ЕОИИ аъзо мамлакатларида меҳнат фаолиятини олиб бориш ва яшашлари учун зарур шароитлар билан таъминланиш даражаси ниҳоятда катта аҳамиятга эга.

Айтиш керакки, ЕОИИга аъзо мамлакатларининг аксарияти Ўзбекистоннинг ташқи савдо соҳасидаги анъанавий ҳамкорлари ҳисобланади. 2020 йилнинг якунлари бўйича мамлакат савдо айланмасининг 30%дан ортиқроғи уларнинг улушига тўғри келди. Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий ҳамкорлари орасида Россия иккинчи ўринни эгаллайди. Россия-Ўзбекистон савдо айланмаси 5,6 миллиард долларни ташкил этади, Қозоғистон 3,01 миллиард доллар билан учинчи, Қирғизистон 903 миллион доллар билан еттинчи, Беларусь 280,1 миллион доллар билан йигирманчи ўринни эгаллайди.

Чет эл капитали иштирокидаги Ўзбекистон корхоналарининг умумий сонидан 32 фоизи ЕОИИ га тўғри келади – РФ ишбилармонлик доиралари иштирокида фаолият юритаётган корхоналар сони 1934, Қозиғистон – 902, Қирғизистон – 161, Беларусь – 80, ва Арманистон – 36 бирликни ташкил этади.

Таълим соҳасидаги ҳамкорлик ҳам жуда катта аҳамиятга эга. Ўзбекистонда йилдан-йилга ЕОИИга аъзо мамлакатларнинг олий ўқув юртлари филиаллари сони ортиб бормоқда. Ва бунда кадрларни тайёрлаш мамлакатимизнинг барқарор ривожланиши учун зарур бўлган сифат даражаси ҳам таъминланади. ЕОИИ аъзо мамлакатиларида мавжуд янги товар бозорларининг Ўзбекистон томонидан ўзлаштирилишини божхона тартиб-таомилларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бу тартиб-таомиллар ўз ичига божхона таъминоти ва мамлакат маҳсулотларини кузатиб бориш каби таомилларни ўз ичига олади. Бундай ёндашув янги транспорт йўлакларини яратиш масаласи билан боғлиқ. Умуман олганда, кузатувчи мақомига эга бўлиш Ўзбекистон учун ўз салоҳиятини амалга ошириш, биринчи навбатда, иқтисодиёт соҳасидаги салоҳиятни ишга солиш имконини беради.

2021 йил 10 декабрда Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг видеоконференция шаклида ўтказилган йиғилишининг якунлари ҳам катта аҳамиятга эга бўлди. Онлайн-анжуман ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди. Шунингдек, Қозоғистон Республикаси Президенти Косим Жўмарт Тўқаев раислик қилган саммитда Кенгашнинг фахрий раиси, Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко, Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров, Арманистон Респуликаси Бош вазири Никал Пашинян, Евроосиё иқтисодий иттифоқи қошидаги кузатувчи мамлакат - Куба Республикаси Президенти Мигель Бермудес ва Евроосиё иқтисодий комиссияси Ҳайъати раиси Михаил Мячсникевич иштирок этди. Бунда ЕОИИ доирасида ўзаро янада ҳамкорликни ривожлантириш ва интеграция жараёнларини кучайтириш, шу жумладан, иқтисодиёт, савдо, саноат, транспорт, божхона маъмурчилиги, рақамлаштириш ва бошқа йўналишларда ўзаро амалий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шу ерда Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистоннинг кузатувчи мамлакат сифатида ЕОИИ даги иштирокининг бир йиллик даври давомида, Бирлашманинг турли органлари билан, энг аввал, Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК), билан уч йиллик Тадбирлар режаси қоидаларини бажариш доирасида ишлар бажарилгани тўғрисидаги сўзларини алоҳида қайд этиш лозим. Миллий қонунчиликнинг ЕОИИ меъёрлари билан, биринчи навбатда ташқи савдони стантартлаштириш ва тарифсиз бошқариш чоралари соҳасида изчил яқинлаштириш устида иш олиб борилмоқда. Ўзбекистон “COVIDдан холи тарзда саёҳат қиламан” рақамли платформасига қўшилди. Демак, Евроосиё тараққиёт банкига қўшилиш жараёни бошланди.

Қайд этилдики, ҳозирги замон хатарларига қарамасдан, мураккаб шароитларга мослашиш ва янги “ўсиш нуқталари” топиш имкони туғилмоқда. Масалан, Ўзбекистоннинг Ташкилот мамлакатлари билан савдо айланмаси 2021 йил бошидан 30 фоизга ортди. Бунда 2019 йил билан солиштирганда савдо 11 фоизга ошган.

Ўз навбатида, партиямиз глобал иқлим ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда “яшил” энергетика лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, IT – соҳасида тажриба алмашиш ва ишбилармонлик ҳамкорлигини ривожлантириш йўналишида бирлашиш жараёнларини давом эттириш ва кенгайтиришни муҳим, деб ҳисоблайди. ЎзЛиДеП кузатувчи давлатларни долзарб ташаббуслар ва кооперация дастурларини Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида амалга оширишга фаол жалб этиш йўлида харакат қилади. Партиямизнинг қрашлари ва мақсадларини умумлаштирган ҳолда қайд этиш лозимки, ЎзЛиДеП Евроосиё иқтисодий иттифоққи мамлакатлари билан ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш тарафдоридир.
Шу муносабат билан, Олий Евроосиё иқтисодлий иттифоқининг 2021 йил декбрдаги йиғилишида Шавкат Мирзиёев томонидан таъкидланган долзарб масалаларни ҳал этиш устувор аҳамият касб этади. Биринчи навбатда, бу ўзаро савдодаги тўсиқлар ва чекловларни бартараф этиш, ЕОИИ мамлакатлари билан савдо айланмасини орттириш учун янада мақбул шароитларни яратиш бўйича ёндашув ва механизмларни биргаликда ишлаб чиқиш масалаларининг муҳимлигидир. Иккинчидан, тизимли асосда саноат кооперацияси ва ўзаро харакатни, шу жумладан, Ўзбекистоннинг мазкур Ташкилот доирасида онлайн Саноатлаштириш харитасини яратишда иштироки йўли билан ҳам чуқурлаштириш зарурияти. Учинчидан, янги транспорт йўлакларини яратишга қаратилган лойиҳаларни фаол илгари суриш керакки, бу ЕОИИ мамлакатларининг транзит салоҳиятини орттиришга ёрдам беради.

Шу маънода Ўзбекистоннинг ЕОИИ доирасида турли тўсиқ ва чекловларни аниқлаш ва бартараф қилиш жараёнидаги иштироки, фикримизча, миллий тадбиркорлар учун мақбул шароитлар яратади ва ресспубликанинг экспорт салоҳиятини кенгайтиришга хизмат қилади. Масалан, ЕОИИ хуқуқига мувофиқ фитосанитар меъёрларни мувофиқлаштириш ва техник тартибга солиш натижасида яратилган қўшимча афзалликлар ЕОИИ мамлакатларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва озиқ-овқат товарларини етказиб беришни йилига тахминан 30 фоизга ошириш имконини беради (2020 йил экспорт ҳажмлари даражасидан 195 млн.АҚШ доллари). Бундан ташқари, Ўзбекистон учун учинчи давлатлар учун мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишни орттириш бўйича янги имкониятлар пайдо бўлади, шу туфайли бу маҳсулотлар экспорти прогнозларга кўра уч баробар ортиши мумкин.

ЕОИИ аъзо мамлакатларининг транспорт соҳасидаги камчиликлар камайиши, тарифсиз тўсиқларни оптималлаштириш ва уларнинг давлат харидларида иштироки эҳтимоли ҳисобига мамлакатнинг текстил-трикотаж саноати соҳасидаги экспорт салоҳияти анча ортиши мумкин. Ушбу бозор сиғими тахминан 12,9 млрд. Долларга баҳоланмоқда, Ўзбекистоннинг ундаги иштироки эса бугунги кунда турли баҳоларга кўра бор-йўғи 1,6 млрд. долларни ташкил этмоқда. (14% дан камроқ).

Шу фактни ҳам назарда тутиш керакки, Ўзбекистон иқтисодиётининг фаол ривожланаётган соҳалари ЕОИИ нинг устивор соҳалари сарасига киради. Хусусан, булар автомобилсозлик, енгил, кимё, нефть-кимё саноатлари, пластмасса маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва шу кабилардир.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда саноатни ривожлантириш, шу билан бирга, хом ашё экспортини қисқартириш ва юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришини диверсификация қилиш сиёсатини параллел равишда илгари суришга алоҳида аҳамият берилмоқда. Мисол учун, 2018 йилдан бошлаб ўзбек пахтасини экспорт қилиш қисқартирилмоқда, ўрта муддатли истиқболда табиий газни чет давлатларга экспорт қилишни тугатиш кўзда тутилган.

Бироқ, юқори қўшилган қийматга эга бўлган маҳсулотларни саноат ишлаб чиқаришини ривожлантириш дунё бозорида шавқатсиз рақобат билан тўқнашмоқда. Шунинг учун истиқболда Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ҳамкорлиги, ЎзЛиДеП фикрича, Ўзбекистон ва шу ташкилот мамлакатлари учун минтақалараро ишлаб чиқариш занжирини кенгайтириш, маҳсулот сифати бўйича халқаро стандартларга эришиш, экспортга йўналтирилган янги ишлаб чиқаришни шакллантириш, ишлаб чиқариш қувватларининг янада самарали бўлишини таъминлаш бўйича янги имкониятлар эшигини очади.

Пировард натижада, юқори қўшилган қийматгаа эга бўлган товарларни ишлаб чиқариш ҳажмлари ва номенклатурасини кенгайтириш, шунингдек, сифатни янада яхшилаш ва харажатларни камайтириш йўналишидаги ишлар Ўзбекистоннинг ЕОИИ аъзо мамлакатлари билан ўзаро ҳамкорлик ҳаракати мамлакатимиз саноат корхоналарининг рақобатбардошлиги ошириш имконини беради. Шубҳасиз, буларнинг барчаси Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси ислоҳотларининг талаблари ва эҳтиёжларига тўлиқ мувофиқ бўлади.

Актам ХАИТОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари,
ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Мард 20 декабр 2021 22:32
    Тезрок кушилсангларчи оддий халкка яхши булар миди.манополлар жонга тегди брак жм артели билан
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университетига Тожикистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода Азиз ташриф буюрди...

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда икки...
10-10-2024, 17:23

Самарқанд давлат университетига Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқулов ташриф буюрди…

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда СамДУ...
10-10-2024, 17:19

Самарқанд давлат университетида “Салжуқийлар тарихий географияси – Туркистон” III халқаро симпозиуми ўз ишини бошлади…

Нуфузли анжуманда Туркия, Эрон, Бельгия, Руминия, Озарбайжон, Ироқ, Фаластин каби давлатлардан 40 га яқин олимлар ва юртимиздаги олий...
10-10-2024, 17:15

Самарқанд давлат университети Туркиянинг Нежметтин Эрбакан университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолади…

Самарқанд давлат университетида 9-11 октябрь кунлари "Салжуқийлар тарихий-географияси Туркистон" III халқаро симпозиуми бўлиб ўтади. Мазкур...
8-10-2024, 17:10

“Мурожаатдан даромадга 5 қадам”: амалий натижалар

Одамларнинг дардини ҳис этиш, оғирини енгил қилиш, орзу-истакларини рўёбга чиқариш бугун давлат идоралари раҳбарлари ҳамда масъуллари...
4-10-2024, 20:52
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » ЕОИИга аъзо мамлакатлар билан ўзаро ҳамкорлик саноат корхоналарининг рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади