Президент бош прокурорга йиғилиш ўтказавермай катта ҳокимларни жиноий жавобгарликка тортишни буюрди

Президент бош прокурорга йиғилиш ўтказавермай катта ҳокимларни жиноий жавобгарликка тортишни буюрди
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев кеча, 21 декабрь куни ер ҳисоби ва давлат кадастрларини шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Ушбу йиғилиш кескин танқидий руҳда бўлиб ўтди. Унда ерни хатловдан ўтказишдаги хатоликлар, қоғозда ва амалдаги рақамлар бир-бирига мос келмаслиги таъкидлаб ўтилди. Хусусан, 30 мингта фермер ва деҳқонларга ажратилган ер майдонлари 67 минг гектарга кўплиги айтиб ўтилди.
Ҳаммаси порахўрлик. Ҳеч ким бир гектар, бир сотих ерни бекорга бермайди, – дейди Президент.

Шунингдек, кадастр билан боғлиқ кўплаб муаммолар борлиги ҳам таъкидлаб ўтилди.
Ҳоким ва прокурорлар, бунинг орқасида аниқ пора ва коррупция турибди. Прокуратура коррупцияга қарши курашиши керак, бу уларнинг конституциявий бурчи. Ўртоқ Йўлдошев (Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев – таҳр.) буни ҳаммага қаттиқ айтиш керак – буни орқасида пора ва коррупция турибди. Фақат мажлис ўтказиш эмас, катта-катта ҳокимларни жиноий жавобгарликка тортсангиз сизни ҳурмат қилиб бошлайман, – дейди Шавкат Мирзиёев.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Бахтиёржон Валижонович Аминов 24 декабр 2021 21:30
    Менга маъқул бўлди.Мажлис қилиш фақат президентга ярашади.Ҳокимият ва бошқалар ушбу мажлисларни қайтаришади холос.Ҳолбуки, ҳозирги даврда фуқаролар телефонлари орқали ҳоҳлаган пайтларида мажлисни эшитиш имкониятига эга. Ҳокимиятдаги такрорлаш фақат ҳисобот учун,қанча-қанча одамларни ишдан қолдиришади.Яъни,президентнинг ҳар бир чиқиши,ҳокимиятсиз ҳам,барча фуқароларга етиб бормоқда.
  2. Исмоил 23 декабр 2021 20:51
    Нахотки .....нахотки.... эртагим тугади. Ухланглар энди .
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университетига Тожикистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода Азиз ташриф буюрди...

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда икки...
10-10-2024, 17:23

Самарқанд давлат университетига Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқулов ташриф буюрди…

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда СамДУ...
10-10-2024, 17:19

Самарқанд давлат университетида “Салжуқийлар тарихий географияси – Туркистон” III халқаро симпозиуми ўз ишини бошлади…

Нуфузли анжуманда Туркия, Эрон, Бельгия, Руминия, Озарбайжон, Ироқ, Фаластин каби давлатлардан 40 га яқин олимлар ва юртимиздаги олий...
10-10-2024, 17:15

Самарқанд давлат университети Туркиянинг Нежметтин Эрбакан университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолади…

Самарқанд давлат университетида 9-11 октябрь кунлари "Салжуқийлар тарихий-географияси Туркистон" III халқаро симпозиуми бўлиб ўтади. Мазкур...
8-10-2024, 17:10

“Мурожаатдан даромадга 5 қадам”: амалий натижалар

Одамларнинг дардини ҳис этиш, оғирини енгил қилиш, орзу-истакларини рўёбга чиқариш бугун давлат идоралари раҳбарлари ҳамда масъуллари...
4-10-2024, 20:52
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Президент бош прокурорга йиғилиш ўтказавермай катта ҳокимларни жиноий жавобгарликка тортишни буюрди