Ўзбекистонда Ромитон туманига ҳоким тайинланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Умеджон Исоевич Барноев туманга ҳоким бўлди. У тайинловга қадар Бухоро тумани ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Таъкидлаш жоиз, Умеджон Барноев коронавирусдан вафот этган, Бош вазир ўринбосари марҳум Ўктам Барноевнинг укаси ҳисобланади. Эслатиб ўтамиз, Ўктам Барноев ўтган йили сентябрь ойида вафот этган эди.