Маълум бўлишича, давлат раҳбари ташриф давомида 11 минг гектар ҳудудни эгаллаган “Ёшлик-1” конини бориб кўрган. Таъкидланишича, у ерда 5 миллиард 122 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилмоқда.
“Ёшлик-1” конида олтин, мис, кумуш, молибден, селен каби 13 турдаги қимматли ва нодир металлар бор. Уларни қайта ишлаш учун Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 3-мис бойитиш фабрикаси қурилмоқда.
Бу кон - катализатор. Уни самарали ўзлаштириш билан бирга кичик конлар бўйича ҳам янги йўналиш қилиш керак. Бу ҳам қўшимча иш ўринлари, катта экспорт, дегани, - деди Шавкат Мирзиёев.