Президент ўз нутқида Андижонда 30 йилда ҳокимлар унча кўп бўлмаганини, лекин Тошкент вилоятида ишни эплай олмайдиган кадрлар сабаб шу даврда мажозий маънода 30та ҳоким келиб-кетганини айтди.
Бири коррупцияга йўл очади, бошқаси дарров ғўддайиб, оёғи ердан узилади. Мен амални бераман, лекин арқонни узун ташлаб қўяман, – дейди Президент.
Давлат раҳбари шунингдек, вилоятнинг янги раҳбари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
Зойир Мирзаевни бекорга олиб келмадим бу ерга. Қашқадарё ҳам оғир вилоятлардан бири эди, аммо эплади. Тошкент вилоятида муаммолар кўплиги учун уни атайин бу ерга олиб келдим, — деди Шавкат Мирзиёев.