Президент: 515 миллиард сўмга қанча иш қилса бўларди? Қанча йўл қилса бўларди, қанча сув қилса бўларди?

Президент: 515 миллиард сўмга қанча иш қилса бўларди? Қанча йўл қилса бўларди, қанча сув қилса бўларди?
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 1-чорак якунлари бўйича ўтказилган видеоселектор чоғида Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳамда пойтахтдаги барча туманлар ҳокимлари жиддий огоҳлантирилди.

Президент Тошкент шаҳри ҳокими жамоасини бюджет тушумлари ва экспорт кўрсаткичлари пастлиги учун жиддий танқид қилган.

Президентнинг қайд этишича, бюджет тушумлари республика бўйича тўлиқ бажарилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 баробар кўп ижро этилган. Аммо Тошкент шаҳри умумий кўрсаткичларга салбий таъсир кўрсатган - Тошкент шаҳрининг 11 туманидан 7тасида туманида жами тушум прогнози бажарилмаган.

«Агар Тошкент шаҳри бажарганида эди, кўрсаткичларимиз мутлақо бошқача бўларди. Фақат баландпарвоз гаплар билан мана нима бўлди?

515 миллиард сўмга қанча иш қилса бўларди? Қанча йўл қилса бўларди, қанча сув қилса бўларди?

Тошкент шаҳри ҳокими ва шаҳардаги туман ҳокимлари ҳисоботга тайёр турсин. Ҳар бир ҳоким билан биттама-битта савол-жавоб қиламан. Кўп нарса Ортиқхўжаевнинг жавобларига боғлиқ бўлади», деди Президент.

Шунингдек, президент Тошкент шаҳри солиқ бошқармаси бошлиғи, шаҳар прокурори ва шаҳар ИИБ бошлиғига вазиятни ўнглаш учун бир ой муҳлат берган, дея хабар қилди Kun.uz.

Ўхшаш янгиликлар

  1. шхрат 23 апрел 2019 01:44
    Президентмиз тугри гапирвотилла .бу хокимллани ишлатиш керак .Президентмиз борадиган жойларига этмастан борсала хамма хакикати билиб олалла .бу хокимллар сизи хаммаси алдавоти .

    Хокимлани орасида .Бита Жохонгир Ортикхажаев Ишлавоти кулидан кеэганча узмиз кучада юуриб гувохи бувомиза .Факт борадиган жойларига Этмастан борсла яахши буларди.Хокимлани Прзидентмиз узлари кантрол килишллари керак .
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Президент: 515 миллиард сўмга қанча иш қилса бўларди? Қанча йўл қилса бўларди, қанча сув қилса бўларди?